Грузияда автобус жарга қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни кечқурун грузиянинг Душети муниципалитетидаги Шатили йўлида даҳшатли фожиа юз берди - ичида сайёҳлари бўлган микроавтобус 80 метр баландликдан қулаб тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Грузияда ичида сайёҳлари бўлган микроавтобус 80 метр баландликдан қулаб тушди - улар тоғларга бир кунлик саёҳатни уюштиришган эди. РИА Новости хабарига асосан.

Йўл-транспорт  ҳодисаси Шатили (Мцхета-Мтианети тумани) йўлида содир бўлди.

17 киши ҳалоқ бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Яна уч киши тирик қолиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия.

Ички ишлар вазирлигининг "112" тезкор ёрдамни оператив бошқариш марказидан маълум қилишларича, 23 август куни кечқурун автоҳалокат тўғрисида қўнғироқ келиб тушган.

Микроавтобус тошли қоядан тушиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бир неча йўловчи ҳануз топилмади. Қурбонларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум. Таъкидланишича, йўл бир кун олдин ёмон об-ҳаво туфайли ювилиб кетган бўлиши мумкин.

Грузия Ички ишлар вазирлиги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш" моддаси бўйича суриштирув бошлади.

Мамлакат ҳукумати ўз ҳамдардлигини билдирди.