ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 16,16 сўмга кўтарилиб, 10 262,87 сўм ташкил қилди.
Евро эса 28,08 сўмга пасайди ва 12 105,06 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 3,34 сўмга камайиб, 137,31 cўмни ташкил қилди.