Ўзбекистонда коронавирус: 23 августнинг асосий хабарлари

Айни дамда Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганларнинг 90% - 34 894 киши вирусдан тўлиқ тузалиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳақида 23 августнинг асосий хабарлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, сўнгги сутка давомида Ўзбекистонда 458 киши коронавирусга чалинган.

Соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда 38 870 кишига COVID-19 ташҳиси қўйилган. Айни дамда инфекцион шифохоналарда даволанаётганлар сони 3 705 кишини ташкил қилмоқда. 

Бир сутка давомида тузалиб кетганлар сони эса 543 кишини ташкил қилмоқда. Шундай қилиб айни дамда тузалиб кетганлар умумий сони 34 894 кишини ташкил қилмоқда. Бу жами калланганлар орасида 90%ни ташкил қилади. 

Коронавирус қурбонлари сони 271 кишига етди. Кеча 22 август куни COVID-19 оқибатида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этган эди. 

Жаҳон миқёсида коронавирусга чалинганлар сони 23,1 миллион кишидан ошиб кетди. Улардан 14,8 миллион киши тузалиб кетган, 803 минг киши вафот этган.