Ўзбекистонда коронавирус: беморлардан 259 нафари оғир, 116 нафари ўта оғир аҳволда

Тун давомида 166 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 698 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. 23 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 698 нафарни ташкил этмоқда.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 34 576 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 89 фоизга етди.

Айни пайтда 3853 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.Улардан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор -  Фурқат туманида яшаган 74 ёшли Н.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 269 киши пандемия қурбони бўлди.