ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. АрМИ – 2020 халқаро армия ўйинларига тайёрагарлик қизғин кетмоқда. Айни дамда Ўзбекистон танкчилари жамоаси Москва вилоятидаги Алабино танк полигонига етиб келиб, у ерда танкларда амалйи машғулотларни бошлаб юборишган.
"Биз мусобақада иштирок этиш учун бизга берилган танкларни қабул қилиб олдик ва ҳозир ҳарбий техникани ва ва қурол-аслаҳаларни меъёр даражасига келтирамиз", - дейди Ўзбекистон танкчилар жамоаси аъзоси.
Айни шу дамларда халқаро мусобақанингш Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган қисми ҳам жадал давом этмоқда. "Фориж" тоғ дала ўқув полигонида Тожикистон, Фаластин, Россия Федерацияси, Беларусь ва Вьетнам армиялари ҳарбий тиббиёт жамоалари тўпланган. Улар эстафета баҳсларида иштирокчилар индивидуал маҳорат ва жамоавий таркибда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
Шунингдек, халқаро АрМИ – 2020 ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари - Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон жамоалари беллашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бугу жамоалар орасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақанинг ушбу қисми Қўқонда бўлиб ўтади.