COVID-19: Ўзбекистонда 90%га яқин беморлар соғайди, БССТ пандемия қачон тугашини айтди

Ўзбекистонда касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 34 мингга яқини соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 %ни ташкил этмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 38 мингдан ошди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Россиянинг янги COVID-19га қарши вакцинаси ҳақида батафсил

Беморланганларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида аниқланган.

Куни кеча Тошкент шаҳрида 5, Тошкент вилоятида 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган, шу билан қурбонлар сони жами 260 нафарга етган,.

Касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 33 989 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 %ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 825 нафар бемордан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сентябрда бошланиши мумкин: Ўзбекистонда кимлар бепул эмланади

Коронавирус пандемияси қачон тугайди?

Куни кеча Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё коронавирус инфекциясини тахминан қанча муддатда енгиши ҳақида баёнот берган эди. Ташкилот бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусни тўхтатиш учун дунё зарур технологияларга эгалигини қайд этган.

Гебрейесус 1918 йилда инсоният дуч келган испан гриппи пандемияси икки йил давом этган, аммо БССТ COVID-19 ни ундан қисқароқ муддатда енгишга умид қилмоқда. Ҳозирда ташкилот қошида коронавирус мутацияларини аниқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Кимлар биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланади - вирусолог жавоби

Пандемия

Янги турдаги коронавирус туфайли авж олган COVID-19 пневмонияси илк бор 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган эди. 11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия эълон қилди.

Ҳозирда ушбу инфекция билан касалланганлар сони 22,5 миллиондан ошган, 800 минг нафардан ортиқ инсон вафот этган.

Россияда пандемия бошидан буён 85 та регионда 946 976 коронавирусга чалиниш ҳолатлар қайд этилган. Бутун давр мобайнида 16 189 нафар инсон қурбон бўлган, 761 330 бемор соғайган.