Ўзбекистон бизнинг муҳим ҳамкоримиз – Қозоғистон савдо вазири

Қозоғисон савдо ва интеграция вазири икки республика раҳбарлари – ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни буюрганини эслатиб ўтди.
Sputnik

Қозоғисон савдо ва интеграция вазири Бахыт Султанов Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистоннинг ҳал қилувчи ҳамкори эканини айтиб ўтди. 

“Биз Тошкентни Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкоримиз ҳамда энг йирик савдо бозори деб ҳисоблаймиз. Икки республика раҳбарлари бизнинг олдимизга яқин йиллар ичида ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйишган”, - деди Султанов.

Савдо вазири айтишига кўра, айни дамда яратилаётган “Марказий Осиё” - Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази ушбу ўринда жуда муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ва Ўзбекистон айни дамда уни яратиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқаришга киришишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мутахассисла ушбу марказ иккала томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини хабар қилишган эди.

“Марказий Осиё” – ўзига хос “қуруқлик порти” бўлиб, у товарларни Европадан Осиёга ва Осиёдан Европага етказиб бериш учун хизмат қилади. Ўзбекистон учун Марказ ўз маҳсулотларини Россия ва Европа бозорларига етказиб беришга хизмат қилиши мумкин.

Ундан ташқари, Марказ - саноат кластерлари яратишда қулай бўлиши ва лойиҳага кучли иқтисодий импульс бериши мумкин.

Қозоғистон савдо вазирининг сўзларини аудиопадкастимизда тинглашингиз мумкин.

Ўзбекистон бизнинг муҳим ҳамкоримиз – Қозоғистон савдо вазири