ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони, россиялик жангчи Заурбек Садиков ўз тўйида қаллиғини ҳайдаб юбориб, жандал кўтарди. Бу ҳақда РИА Новости НТВ телеканалиги асосан хабар қилди.
Тўй маросими айни қизиган паллада спортчи ва бир неча меҳмонлар телефонига видеоролик келиб тушади, унда қаллиғ номаъқул кўринишда акс этган.
Шу билан бирга, видео муаллифи Сидаковнинг қаллиғи ўтмишда эскорт-хизмат соҳасида ишлаганини таъкидлаган.
Куёв қаллиғининг сочидан ушлаб, ресторандан ҳайдаб юборади.
Сидаковнинг яқинлари “аҳмоқлик қилиб қўймаслиги учун” уни шаҳар ташқарисига юборишди.
НТВ телеканал маълумотларига кўра, аёлнинг собиқ севгилиси ундан ўч олиш мақсадида буни уюштирган.