ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган хонанда Бахтияр Алиев (Bahh Tee) иккинчи марта уйланди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.
Bahh Tee Instagram саҳифасида ҳаётининг бахтли куни ҳақида видеоролик жойлаштирди.
Хонанда Москвадаги энг қиммат ресторанлардан бирида тўй қилди.
Тўй маросимда унинг озарбайжонлик ҳамкасблари – Эльман Зейналов, HammAli & Navai гуруҳи ва Жахид Гусейнли иштирок этди.
Тўй миллий анъаналарига мос равишда ўтди - Bahh Teeнинг дўстлари ва ҳамкасблари Озарбайжон шўх қўшиқларига рақсга тушишди.
Bahh Tee иккинчи турмуш ўртоғи ҳақида маълумотларни очиқламади. Миш-мишларга кўра, унинг қаллиғи Швейцарияда таҳсил олган.
Хонанда 9 ёшида илк шеърларини ёзишни бошлади, кейинчалик озарбайжон, турк ва рус тилида қўшиқларни куйлади.
2016 йилда Бахтияр Алиев блогер Фаргана Гасанова билан турмуш қурганди, бироқ улар 2019 йил октябрда ажрашишди.