АҚШ ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари Fox News телеканалига интервью бериб, Америка раҳбарияти воқеаларнинг кейинги ривожини қандай кўришини батафсил айтиб берди.
Помпеонинг сўзларига кўра, "барча санкциялар тикланиб, дунё янада хавфсизроқ бўлади", чунки "эронликлар Россиянинг ҳаво мудофааси тизимларини, Хитой танкларини ва Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликка таҳдид соладиган барча нарсаларни олиш имкониятига эга бўлолмай қолади". Агар бошқа давлатлар (биринчи навбатда Россия ва Хитой) АҚШ томонидан тикланаётган чекловлар режимига риоя қилишдан бош тортсалар, унда улар ўзлари ҳам чекловларга дуч келишади. Давлат департаменти раҳбари таъкидлашича, АҚШ "мамлакатлар Американинг мавжуд санкцияларига риоя қилмаганларида, буни аввал ҳам амалга оширган, <...> биз ҳар бир давлатни бу учун жавобгарликка тортганмиз ва биз буни БМТнинг кенгроқ санкцияларига нисбатан ҳам қўллаймиз".
Эрон мавзусининг навбатдаги кескин жонланиши муҳим сананинг яқинлашиши билан боғлиқ - 2020 йил 18 октябр.
Айнан шу куни Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасининг (СВПД, кўпроқ “ядровий битим” деб аталади) энг муҳим моддаларидан бири - қурол-яроғ эмбаргосининг муддати тугайди. 18 октябргача Эронга ҳарбий техника етказиб бериш рухсатли ҳусусиятга эга ва ҳар бир ҳолат бўйича БМТнинг махсус розилигини талаб қилади.
АҚШ эса 2018 йилнинг ўзидаёқ СВПДдан чиқиб кетган, аммо қурол эмбаргосининг яқинлашаётган муддати уларни бошқа иштирокчилар билан ишлашни кучайтиришга мажбур қилди - бу мавзу америкаликлар учун ўта муҳимдир.
Айнан шу масала бўйича улар бир ҳафта олдин жуда жиддий муваффақиятсизликка учрадилар. Вашингтон эмбаргони узайтириш тўғрисида қарорни БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали қабул қилишга уриниши омадсиз якунланди.
Гап ҳаттоки, Россия ва Хитой ўзларининг вето ҳуқуқларидан фойдаланишганида ҳам эмас. АҚШ бундай натижага олдиндан тайёр бўлишган. Улар учун ёқимсизи - уларни фақат бир мамлакат - Доминикан Республикаси қўллаб-қувватлаганидадир. Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари - ҳам доимий, ҳам вақтинчалари, бетараф бўлишни афзал кўрдилар. Ўзининг Эронга қарши вас-васаси билан ҳаммани, шу жумладан ўз иттифоқчиларини ҳам чарчатганлиги Вашингтон учун қанчалар шармандаларча натижа эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Аммо, албатта, бу уларнинг позицияларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.
Аввалига Дональд Трамп Владимир Путиннинг Эрон бўйича юқори даражадаги онлайн-саммитни ўтказиш ғоясини рад этди. Россия президенти Эрон атрофидаги вазиятнинг кенг кўламли можарога айланишига йўл қўймаслик мақсадида саммит ўтказиш таклифини илгари сурган бир пайтда, Америка томони БМТ Хавфсизлик Кенгаши "қурол эмбаргосини узайтириш билан боғлиқ мунозаралар учун энг яхши жой" эканлигини ва умуман Москва "бу масалани муҳокама қилиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқлигини бир неча бор ва тушунарсиз равишда таъкидлаганидан" ғазабдалигини маълум қилди.
Энди Майк Помпеонинг ижросидаги яна бир қадам, унда Вашингтон мақсадга эришиш йўлида чоралар кўришда бир қадам ҳам орқага чекинмаслиги аниқ кўрсатди.
Ҳар қандай тўсиқларни рад этиб, белгиланган йўналишда ҳаракатларни давом эттирган Америка ҳукуматининг изчиллиги ва жасоратига там бериш керак. Муаммо шундаки, улар ҳозирда бир жойдан силжий олмай, ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг ҳаракатлари ва эришилган натижалар нисбати ва умуман, бундай ёндашувнинг самарадорлиги борасида савол туғилиши табиий.
Кўп йиллар давомида Американинг ташқи сиёсати "сингунича босим ўтказиш" тамойилига асосланган эди, чунки у ҳақиқатан ҳам иш берган. Шунчалик самарали бўлганки, куч ишлатиш таҳдидининг ўзи етарли бўлган.
Муаммо шундаки, анчадан бери ушбу ёндашувнинг самарадорлиги шунчалар шубҳали бўлиб ва Америка ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизликлар рўйхати шу қадар кенгайдики, барча итоатсизларни жазолаш ва уларни ўзлари истаган хатти-ҳаракатларга мажбурлаш ваъдалари қўрқувни эмас, аксинча, такаббурона истеҳзо, бефарқлик ва АҚШда истаган нарсаларига етишиш учун имконияти йўқлигига ишончни вужудга келтирмоқда.
Аллақачон санкциялар остида бўлиб келаётган Россия ва Хитойни янги санкциялар билан қўрқитиш бефойда. Бундан ташқари, тарозининг бошқа томонида ўз қурол-яроғларини янгилаш заруриятига эга ва бунинг учун тўлашга тайёр Эрон. Америка ақалла ўз иттифоқчиси бўлган ва Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олган Туркияни жиловлай олмаган бўлса, унда "ярамас давлат"ни ўзига бўйсиндириш имкониятлари қандай бўларкин?
Овоз беришда бетараф бўлган Ғарб мамлакатлари, шу жумладан АҚШнинг энг яқин иттифоқчиси Буюк Британия ҳам, кўринишидан Эроннинг улкан қурол бозоридан бир ёқимли қисмини олишга хафсаласи баланд. Шунчалар баландки, океан ортидаги ҳамкорининг норозилиги ва таҳдидлари ўз позициясини ўзгартиришга асосли сабаб деб кўринмаяпти.