Деҳқонобод калий заводи экологияга зарари учун 855 миллион сўм тўлайди

Корхона ўз фаолиятини бундан 10 йил олдин бошлаган ва ушбу давр мобайнида 30 дан ортиқ мамлакатга 300 миллион долларлик калий ўғитини экспорт қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Деҳқонобод калий заводи 2018—2020 йилларда атроф-муҳитга келтирган зарари учун 855 миллион сўм компенсация тўлайди, деб хабар қилмоқда Деҳқонобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати туман экология инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиевга асосан.

Ушбу йилнинг 19—25-июн кунлари ўтказилган текширувда завод 2018-йилда 10 миллион 107 минг сўм, 2019-йилда 6 миллион 962 минг сўм, 2020-йилнинг ўтган даври учун эса 2 миллион 698 минг сўм компенсация тўлагани аниқланган ва қўшимча компенсация тўлаш мажбурияти юкланган. 

“Эндиликда жамият шу тўловларга қўшимча яна 855 миллион 500 минг сўм компенсация тўлайди”, — дейди Жўллиев.

Қўшимча компенсация қандай пайдо бўлгани ҳақида хабарда изоҳ берилмаган. 

Маълум қилинишича, Деҳқонобод калй заводи 2010-йил август ойида фаолиятини бошлаган. корхонага ўтган давр мобайнида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатга 300 миллион долларлик калий ўғитини экспорт қилган.