Тошкент ва Сирдарёда электропоездлар қатнови тикланди

"Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент ва Сирдарё вилоятларида шаҳарлар атрофида қатнайдиган электропоездлар ҳаракатига рухсат берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 22 августдан бошлаб шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилмоқда.

22 августдан бошлаб қуйидаги электропоездлар қатнови қайта йўлга қўйилади:

6440-сонли Ҳожикент—Ўзбекистон;
6442-сонли Ҳожикент—Тошкент;
6429-сонли Тошкент—Ҳожикент;
6430-сонли Ҳожикент—Тошкент;
6435-сонли Тошкент—Ҳожикент;
6436-сонли Ҳожикент—Тошкент;
6437-сонли Тошкент—Ҳожикент;
6441-сонли Тошкент—Ҳожикент;
6414-сонли Тошкент—Гулистон;
6413-сонли Гулистон—Тошкент;
6418-сонли Тошкент—Сирдарё;
6407-сонли Сирдарё—Тошкент.

Компания вокзал ҳудудида ҳамда вагон ичида йўловчилар санитария-гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилиши кераклигини эслатиб ўтди.

Электричкалар ҳаракати ҳақида қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан бошлаб мамлакат ҳудудлари ўртасидаги темир йўл қатновига рухсат берилган эди.