Сентябрда бошланиши мумкин: Ўзбекистонда кимлар бепул эмланади

"Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган", – деб маълум қилган мутахассис.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонда "Мурувват", "Саховат" уйларида яшовчи шахслар ҳамда меҳрибонлик, ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун гриппга қарши вакциналар давлат бюджети ҳисобидан - бепул етказиб берилади. Бу ҳақда Эпидемиолог Рустам Икромов маълум қилган.

Сентябрдан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон аҳолиси сентябрь ойида грипп ва пневмонияга қарши эмланиши мумкинлиги, шу мақсадда ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

Эпидемиолог Рустам Икромовнинг қўшимча тушунтириш беришича, грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ҳозирча режа. Таклиф сифатида ҳукуматга тақдим этилган.

"Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган", – дейди мутахассис.

Аҳолининг қолган қисми ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин, дея аниқлик киритган Икромов.