Навальный заҳарланиш гумони билан Омскда касалхонага ётқизилди

Навальный чойдан заҳарланган бўлиши мумкин, бу блогер эрталабдан истеъмол қилган ягона нарса бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Россиялик мухолифатчи Алексей Навальный Томскдан Москвага қайтаётган вақтида Омск шаҳри аэропортида самолётдан фавқулодда эвакуация қилинди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши курашиш Жамғармаси (ФБК) матбуот котиби Кира Ярмыш.

"Алексейда токсик заҳарланиш. Ҳозир биз тез ёрдам машинасида касалхонага кетяпмиз", - деб ёзди Ярмыш ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

ФБК Навальный чойга бирон нарса аралаштирилганидан заҳарланган деб тахмин қилмоқда.

Миллиардер мухолифатчи Навальнийни судга берди

"Бу чой у эрталабдан ичган ягона нарса эди. Шифокорларнинг таъкидлашича, токсин иссиқ суюқлик орқали тезроқ сўрилган", - кейинчалик қўшимча қилди Ярмыш.

ФБКнинг Томск бўлинмасига кўра, Навальный бир кун олдин ўзини яхши ҳис қилган эди.

1-Омск шошилинч касалхонасининг (БСМП-1) бош шифокори Александр Мураховский РИА Новости-га жамғарма раҳбари реанимацияда эканлигини маълум қилди. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ярмыш, бир йил олдин ҳам Навальный маҳсус ҳибсхонада бўлган пайтида, уни заҳарлашга уринишганини эслатиб ўтди.

Маълумот учун, Россия Адлия вазирлиги ФБКни чет эл агенти сифатида ННТлар рўйҳатига киритган.