Хорижлик талабалар карантиндан ўтганидан сўнг ўқишни давом эттириши мумкин

Россияда 1 сентябрга қадар авиапарвозлар чекловлари сақланиб қолса, чет эллик талабалар масофадан туриб ўқишига тўғри келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Роспотребнадзор таълим муассасаларида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларни чоп этди. Янги қоидаларга кўра, чет эллик, шу жумладан ўзбекистонлик талабалар ҳам, мамлакатга келгач 14 кунлик карантиндан ўтгандан кейингина ўқишига қўйилади.

"Талабалар - чет эл фуқаролари 14 кунлик (РФга келган кунидан) ўз-ўзини яккалашдан кейин, шу жумладан COVID-19га ПЦР-усулида 10-12 кунлик текширувлар ўтказилган ҳолда, ўқув жараёнига киришишига рухсат берилади", -деб таъкидланди агентликда.

Бундан ташқари, Таълим вазирлигида қўшимча қилишларича, чет элликларга ўқишга руҳсат берилишининг иккинчи шарти - чегараларнинг очиқлиги.

Агар шу вақтга қадар чегаралар ҳамон ёпиқ бўлса, унда чекловлар олиб ташлангунига қадар талабалар учун масофавий ўқув жараёни ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ўқув муассасаларида ўқув йили одатдагидек 1 сентябрдан бошланади.

Масалан, Москва давлат университетида барча чет элликлар ўқишларини онлайн режимида бошлаши ва чегаралар очилгач кундузги таълимга ўтишлари эълон қилинди.