ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзбекистонлик шифокорларга ёрдам бериш учун келган россиялик шифокорлар билан учрашди. Меҳмон шифокорлар вилоят хокими билан ўз кузатувлари ва таасуротлар ҳамда маслахатлари билан бўлишишди.
Россиялик шифокорлар Самарқандда коронавирусга қарши кураш самарали ташкил қилинганини қайд этишди. Улар хусусан Тақсимлаш маркази ташкил қилиш – жуда тўғри қарор бўлганини ва ердаги марказлашган кислород этиштириб бериш тизимини айтиб ўтишди. Шунингдек шифокорлар марказида дори—дармонлар ва тиббиёт кийимлари ҳам етарли миқдорда борлигини қайд этишди.
Вилоят ҳокимининг COVID-19нинг 2-тўлқини ҳақида берган саволига шифокорлар – иккинчи тўлқин унча хавфли бўлмайди деб жавоб қайтаришди.
Хусусан, 2-тўлқин вақтида касалликни юқтирмаганлар ҳам юқтириб олишини, лекин у вақтда шифокорларда унга қарши кураш учун етарли тажриба бўлишини таъкидлашди.
Мутахассислар фикрига кўра, ҳозирги кунда вируснинг аниқ давоси йўқ, ҳар бир беморга алоҳида эътибор бериш керак. Масалан биз диабетга чалинган беморларни қандай даволаш ҳақида маслаҳаот бердик.
Россияда вакцина тайёр бўлган ва сентябрда оммавий эмлаш бошланади. Биринчи навбатда шифокорлар эмланади. Россия билан келишувга кўра сентябрда Қозоғистонда ҳам эмлаш бошланади. Балким Ўзбекистон ҳам бу борада келишувга эришар, деди россиялик шифокор.
Эркинжон Турдимов россиялик мутахассислакларга миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз 16 август куни Россиядан 38 нафар шифокор коронавирусга қарши курашда ҳамкасабаларига ёрдам бериш учун Ўзбекистонга етиб келган эди. Бугунги кунда улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термез, Урганч ва Жиззах шаҳарлари шифохоналарида фаолият юритмоқда. Бир ой давомида россиялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан тажриба алмашишади.