ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. АҚШ Демократик партияси собиқ вице-президент Жо Байденни расман президентликка номзод сифатида илгари сурди. Овоз бериш натижалари шуни кўрсатмоқда.
Виртуал йўқлама пайтида, АҚШ штатлари ва ҳудудлари партия делегациялари ўзларининг дастлабки натижаларини эълон қилишди, унда Байден съездда овоз бераётган партия вакилларининг энг кўп овозини тўплади.
Демократлар съезди бу ҳафтада коронавирус туфайли виртуал форматда бўлиб ўтмоқда.
3 ноябрдаги сайловларда Байденга амалдаги президент Дональд Трамп рақиб бўлади.