VW Caddy тез ёрдам автомобиллари Самарқанд шифокорларига етказиб берилди

Volkswagen Caddy - транспорт фургони асосида қурилган тез ёрдам автмобиллари Самарқанд Тез ёрдам бўлимига етказиб берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Жиззах автомобиль заводи “Volkswagen Caddy” транспорт машиналари базасидаги қурилган тез тиббий ёрдам автомобилларининг навбатдаги партиясини Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга етказиб берди, деб хабар қилмоқда "Ўзавтосаноат" АЖ матбуот хизмати.

Автомобиллар “Turin Invest Engineering” инжиниринг мутахассислари томонидан жиҳозланган ва пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Тез ёрдам автомобилларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ барча керакли жиҳозлар ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Volkswagen Caddy” автомобиллари июль ойи охирида 175 - 220 миллион сўм нархларда сотувга чиқарилган эди. Автомобиллар транспорт фургони, ёки 7 ўриндиқли минивэн кўринишида бўлиши мумкин. 

VW Caddy тез ёрдам автомобиллари Самарқанд шифокорларига етказиб берилди