Сурияда Россия генерал-майори қурбон бўлди

Сурияда, автоколоннага қилинган ҳужум оқибатида юқори лавозимли Россия ҳарбий мутахассиси қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ,18 авг — Sputnik. Сурияда автоколннага уюштирилган ҳужум оқибатида генерал-майор унвонидаги Россия катта ҳарбий маслаҳатчиси қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Мудофаа вазирлигига асосан. 

Портлаш оқибатида яна икки нафар Россиялик ҳарбий жароҳат олган. Воқеа Дайр-аз-Зор ҳудуди яқинида содир бўлган. Ҳарбий автоколонни гуманитар акциядан қайтаётган вақтда автомобил яқинида қўлбола портловчи мослама ишга туширилган. 

Юқори лавозимли офицер дарҳол эвакуация қилинишига қарамасдан шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Генерал номзоди вафотидан сўнг давлат мукофотига тақдим этилган, дейилган хабарда. 

Маълумот учун, Россия ҳарбийлари ўтказган  муваффақиятли ҳарбий опрерациялар туфайли Сурия ҳудудининг катта қисми террорчи гуруҳларидан озод қилинди. Шунингдек Россия ва Туркия Сурия шимоолий ҳудудларида биргаликда патрул назорати олиб бориш тартибини йўлга қўйишди. Ҳар томондан сиқувга олинган террорчи гуруҳлар охирги вақтларда "партизан курашига" ўтишган. Сўнгги 2 ой давомида рус-турк қўшма патрул колоннасига бир неча бор портловчи мосламалар ёрдамида ҳужумлар уюштирилди.