Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини Мустақиллик куни билан табриклади

Афғонистонда 18 август мамлакат Мустақилликка эришган кун сифатида нишонланади. Анъанага кўра, бу кунда мамлакат президенти фахрий қоровул жўрлигида мамлакат Мудофаа вазирлиги ёнида ўрнатилган Озодлик монументи пойига гул қўяди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғанини Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига табрик йўллади", - дейилади хабарда.

Афғонистонда 18 август мамлакат Мустақилликка эришган кун сифатида нишонланади. Анъанага кўра, бу кунда мамлакат президенти фахрий қоровул жўрлигида мамлакат Мудофаа вазирлиги ёнида ўрнатилган Озодлик монументи пойига гул қўяди.