Ҳарбий денгиз флоти "Шимолий оқим-2"ни қураётган кемаларни ўз ҳимоясига олди

Россия қувур ётқизувчи кемаларига ҳарбий денгиз флоти ҳамроҳлиги хорижий кемалар томонидан душманлик ҳаракатларининг олдини олишга имкон берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Россия Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) кемалари "Шимолий оқим-2" қурилишига жалб қилинган қувур ётқизувчи кемалари ўтишини таъминлаб, хорижий флотлар томонидан провокацияларни олдини олишга имкон яратди, деб хабар берди Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Михаил Попов РИА Новости-га.

РФ ҲДФ кемалари бу йил баҳорида Владивостокдан Калининградга ўтган “Академик Черский” қувур ётқизувчиси ва “Остап Шеремет” ҳамда “Иван Осипенко” таъминот кемаларига ҳамроҳлик қилган. "Фортуна" қувур ётқизувчи кемаси Германияга июл ойида етиб келди.

"Россия қувур ётқизувчиларининг юриши хавфсизлигини Россия ҲДФ кемалари таъминлади, айнан уларнинг ҳамроҳлиги хорижий флот кемалари томонидан душманлик ҳаракатларининг олдини олишга имкон берди. Бу жараён уларда катта қизиқиш уйғотди", - деди Попов.

Ҳозирда "Академик Черский" қувур ётқизувчи кемаси 8 май куни етиб келган Германиянинг Мукран портида турипти. Аввал хабар қилинишича, қувур ётқизувчи Узоқ Шарқдаги Находка портидан Германияга Африка орқали узоқ йўлдан ҳаракатланган ва бутун сафар деярли уч ой давом этди. Сафар давомида у етиб бориш манзилини кўп маротаба ўзгартирди.

Европанинг 24 та давлати “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларига эътироз билдирди

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи орқали Германияга йиллик қуввати 55 миллиард кубометр бўлган газ қувури қурилишини кўзда тутади. Уни ҳиссадори ягона “Газпром” бўлган Nord Stream 2 AG амалга оширмоқда. Европалик ҳамкорлар - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper ва Wintershall – умумий ҳисобда лойиҳани 50 фоизга, яъни ҳар бири 950 миллион еврогача молиялаштиради.

Ушбу лойиҳага ўз суюлтирилган газини Европада илгари сураётган АҚШ фаол қарши чиқмоқда. Декабр ойида АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни киритиб, компаниялардан қувурни ётқизишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Швейцариянинг Allseas компанияси деярли дарҳол ишни тўхтатишини маълум қилди.

Июл ойида Давлат департаменти CAATSA (Американинг душманларига санкциялар орқали қарши харакат қилиш) қонунига “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нининг иккинчи қувурини қўшган ҳолда, унинг доирасида ўз тавсияларни эълон қилди. Бу Россиянинг экспорт қувурлари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятларни АҚШ санкциялари хавфи остига қўйди. Бундан ташқари, июл ойида АҚШ вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган 2021 йилги мудофаа бюджети ўз вариантларини тасдиқладилар.