Ўзбекистонда Россия ҳарбийлари мусобақани бошлади - видео

Россия жамоаcи "AРМИ – 2020" мусобақасининг "Йўл патрули" йўналишида биринчи машқ ўтказди. Мусобақада Россия, Беларусь, Ўзбекистон ҳарбий полиция ва автоинспекция жамоалари иштирок этади.
Sputnik

Эслатиб ўтамиз, 23 августдан 5 сентябрга қадар Халқаро армия ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистонда "Ҳарбий-тиббий эстафета" ва "Йўл патрули" мусобақалари ўтказилади.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади: "Танк биатлони", "Артиллерия олови устаси", "Зирҳланган танк техникаси устаси", "Мусаффо осмон", "От марафони", "Хавфсиз йўналиш", "Элбурс ҳалқаси", "Хавфсиз муҳит", "Ҳарбий ралли", "Содиқ дўст", "Қўшин разведкаси аълочиси" ва "Қуролсоз уста".