ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп самолётдан чиқиш вақтида турмуш ўртоғининг қўлини силтаб ташлади.
Бу ҳолат Бедминстердан Вашингтонга қайтиш вақтида тасвирга олинди.
Самолёт трапидан тушаётганда Трамп Меланьянинг билагидан ушлашга ҳаракат қилади, лекин у қўлини олади. Видео ижтимоий тармоқда тезда тарқалиб, вирус-видеога айланди.
Бу ҳолат интернетда муҳокамага сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар ҳазил тариқасида биринчи хонимни демократик мухолифатнинг тимсоли деб аташди.
Бу ҳолатга машҳур хонанда Рианна ҳам эътибор қаратди. У Instagram'даги саҳифасида "сўнган севги" ҳақидаги "Needed Me" қўшиғи билан лавҳани жойлаштирди.
Меланья бундан олдин бир неча марта Дональд Трампни ноқулай аҳволга солганди. Хусусан, 2017 йилда АҚШ президенти рафиқаси билан Исроил ва Италияга ташриф буюрган вақтда шунга ўхшаш ҳолатлар юз берганди.