Каскадёр-мушук ўз трюклари билан томошабинларни қойил қолдирди - видео

Мушуклар кўпинча Интернетдаги кўплаб кулгили видеоларнинг бош қаҳрамонларига айланиб, дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг қалбларини забт этадилар
Sputnik

Ижтимоий тармоқларда ажабтовур акробат-мушук ҳақидаги видеоролик шиддат билан оммалашмоқда. Бу ҳатто акробат эмас, каскадёр-мушук дейиш мумкин. Эпчил жонивор томонидан бажарилаётган трюклар виртуал-томошабинларни шунчаки лол қолдирмоқда.

Аммо томошабинлар орасида скептиклари ҳам топилади. Уларга кўра, дунёдаги жамики мушуклар - табиатан циркчи бўлади. Бироқ, ҳамма мушуклар ҳам буниси сингари абжир эмаслигини айтиб, ёқимтой жониворга миллионлаб мақтов изоҳларини қолдираётганлар ҳам кўплаб топилмоқда.