Энг кучлилар орасида: Ўзбекистон танкчиларига ким рақиблик қилади?

23 август, якшанба куни “Танк биатлони” мусобақаси бошланади. Биринчи бўлиб 16 та давлатнинг энг кучли танкчилари беллашувга киришади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik.  23 август, якшанба куни “Танк биатлони” мусобақаси бошланади. Биринчи бўлиб 16 та давлатнинг энг кучли танкчилари беллашувга киришади. Мусобақани ёритиб бориш учун ташкил этилган расмий сайтда жадвал жойлаштирилди.

АрМИ – 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда

Барча жамоалар 2та дивизионга бўлинди, ҳар бирида 8та давлат. 

Биринчи дивизионда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Сербия ва Ўзбекистон танкчилари қатнашади.

Абхазия, Вьетнам, Қатар, Конго, Лаос, Мьянма, Тожикистон ва Жанубий Осетия жамоалари иккинчи дивизионда куч синашади.

Бундан аввал ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида мусобақага қизғин тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бергандик.