Экспертлар олманинг кутилмаган зарарини айтишди

Бир кунда бир неча овқатланиш давомида 2тадан 4тагача олма истеъмол қилиш тавсия этилади. Мутахассислар 80-90 грамм оғирликдаги битта ўртача олмани қалинлиги бир сантиметрга тенг бир бўлак нонга тенглаштиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Бир кунда бир неча овқатланиш давомида иккитадан тўрттагача олма истеъмол қилиш тавсия этилади, аммо диабетга чалинган одамлар ушбу мева истеъмолини чеклашлари керак. Бу ҳақда 19 август куни ўтказиладиган “Яблочный спас” байрамидан олдин РИА Новости ўтказган интервьюларда диетологлар ва эндокринологлар гапириб бердилар.

"Олманинг энг катта афзаллиги шундаки, бу мева таркибида темирнинг рекорд даражада кўплигидир. Темир қонни ҳосил қилиш, кислородни ташийдиган, танамиз аъзолари ва тўқималарни озиқлантириб турадиган, қонимизнинг қизил қисми бўлган эритроцитларни керакли миқдорда сақлаб туриш учун зарурдир. Шунинг учун бу кислород очлигини, гипоксияни олдини олади, бу эса ўпка ва юрак-қон томир касалликларига чалинган инсонлар учун жуда муҳимдир", - дейди эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Залина Гусова.

Олма пўсти жуда фойдали, чунки унинг таркибида яллиғланишга қарши таъсирга эга фитокимёвий моддалар мавжуд. Шунингдек унинг таркибида пектин бор, у ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, олма таркибидаги микроэлементлар ва витаминлар терини, тирноқларни ва сочларни яхши ҳолатда сақлашга ёрдам беради.

"Ушбу меванинг уруғларида кўп миқдорда йод мавжуд. Аммо уларда синил кислотаси ҳам бор. Ҳисобланишича, кунига учта-тўрттадан ортиқ уруғни истеъмол қилиб бўлмайди", - дейди Гусова.

Мутахассислар 80-90 грамм оғирликдаги битта ўртача олмани қалинлиги бир сантиметрга тенг бир бўлак нонга тенглаштирадилар, дея қўшимча қилади мутахассис. Унинг сўзларига кўра, олма таркибида фруктоза кўплиги туфайли у анчагина калорияли маҳсулотлир, шунинг учун уларни ортиқча истеъмол қилиш семириш ва диабет билан касалланган одамлар учун номақбулдир.

Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

Шунингдек, мева шарбатларидан ҳам сақланиш керак, деб огоҳлантиради нутрициолог ва диетолог Алексей Калинчев, чунки уларнинг гликемик индекси юқори – бу углеводларнинг қондаги шакар даражасининг ўзгаришига таъсир қиладиган нисбий кўрсаткич. Сурункали гастрит билан касалланган одамлар учун, мутахассис клетчаткаси бузилиб бўлган димланган олмани истеъмол қилишни тавсия этди, ва шу билан бирга у бутун мевани истеъмол қилишни ёқтирмайдиганларга олмани пюре кўринишида истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Эътибор беринг, олмага аллергия мутлақ ҳусусиятга эга эмас. Кўпинча шундай навлари борки, уларни мутлақо ҳотиржам, ҳар ҳил оқибатлардан қўрқмай истеъмол қилишингиз мумкин. Нордон олма сурункали гастритнинг кучайиши кўринишидаги хавфли асоратларни қолдириши мумкин. Шунингдек улар таркибидаги кислоталар туфайли тиш эмали ҳам бузилади. Умуман олганда, одатда, бир кунда иккита-тўртта олмани бир неча бор овқатланиш жараёнида ейиш тавсия этилади. Фақатгина оч қоринга эмас, овқатдан кейин!" - маслаҳат беради Калинчев.