Автоэксперт ўзбекистонликларга ФЖМС полисини шахсийлаштиришни таклиф қилди

Мустақил автоэксперт, Osipov.pro сайти муҳаррири Андрей Осипов полисни нима учун машинага эмас, балки муайян ҳайдовчига боғлаш кераклигини айтиб берди.
Sputnik

Экспертнинг фикрига кўра, полисни шахсийлаштириш ҳайдовчи билан юзага келадиган фавқулодда вазиятларни аниқ кузатиб бориш имконини беради ва бунинг асосида суғурта тўловларини ўзгартириш мумкин. Унинг сўзларига кўра, Россияда бундай амалиёт яқин келажакда жорий этилади.

"Суғурта компаниялари ИИВ базаларига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, одамнинг қандай ҳаракатланишини баҳолай оладилар. Агар унинг жиддий жарималари бўлса ёки у йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлса, бу ҳолатда у учун ФЖМС (фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш-таҳр.) полисининг қиймати ошади", - дея тушунтирди Осипов.

Бироқ, нархнинг ўзгариши асосий коридор доирасида бўлади, одам ҳайдаш пайтида ўзини тутишига қараб 20-25% атрофида ўзгариши мумкин, дейди мутахассис.

Шунингдек автоэксперт, баъзи мамлакатларда ҳануз суғурта полиси йўқлиги сабабли ҳайдашдан четлатиш амалиёти мавжудлигини айтди.

Осиповнинг фикрига кўра, транспорт воситаси эгасининг ФЖМС полисининг йўқлиги сабабли автомашинани тортиб қўйишни бекор қилиш мантиқан тўғри.

"Автомобилни жарима майдонига одам шунчаки полисни олишни унутгани ёки муддатини узайтирмагани учун эвакуация қилиш нотўғри. Ҳамма одамлар полисни сотиб олиши учун ягона ечим - уни персонификация қилиш", - дейди эксперт.

Батафсил шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Автоэксперт ўзбекистонликларга ФЖМС полисини шахсийлаштиришни таклиф қилди