Жисмоний шахслар сотиб олган валюта ҳажми кескин ошди - МБ

Ушбу йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли томонидан валюта сотиш 50%га сотиб олиш эса 3 бараварга ошган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган валюта операциялари ҳажми кескин ошди. Бу ҳақида Марказий банк ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Хабарда айтилишига кўра, 2020 йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 % ёки 842 млн. долларга ошди. 

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - $686 млн.)

Марказий банк томонидан тақдим этилган графикдан маълум бўлишича, валюта операциялари ҳажми кескин камайиши фақат апрел ойида кузатилган. Бу ўша вақтда амал қилган кескин карантин чоралари билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Жисмоний шахслар сотиб олган валюта ҳажми кескин ошди - МБ