Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади

Дарига Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев укаси Ойсултон Назарбоев хотирасига бағишлаб таъсирли видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik.  Дарига Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев укаси Ойсултон Назарбоев хотирасига бағишлаб таъсирли видеони Facebook'даги саҳифасига жойлаштирди.

Sputnik Қозоғистон ёзишича, видеода оилавий архивдан суратлар акс этган.

Нурали Алиев видео остида, инглиз тилида:

“Менинг қадрдон укам, ҳозир нимани ҳис қилаётганимни тушунтириш учун сўз топа олмаяпман. Сенга айтмоқчи бўлган кўп нарсалар айтилмасдан қолди. Сен менинг хотирамда абадий қоласан, мен сени доим яхши кўраман”, - деб ёзган.

Видеога машҳур The Weeknd "Final Lullaby" қўшиғи қўйилган.

Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади

Куни кеча Лондонда Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев вафот этгани ҳақида хабар берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уннинг юраги тўхтаган. Ойсултон 30 ёшда эди.