Дугонаси уйида бўлган: бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди

14 август куни бедарак йўқолган Одина Бахриддинова 16 август куни Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik.  Бедарак йўқолган Одина Бахриддинова 16 август куни Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

"Кеча, 16 август куни қидирувда бўлган Бахриддинова Одина Мирзо-Улуғбек туманида топилди. Тошкент шаҳар ИИББ 14-август, жума куни унинг қидирувида ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Дугонаси уйида бўлган: бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди

Қиз дугонасининг уйида бўлган экан. Хавотирга ўрин йўқ.

Ўсмирнинг қидирувида фаол иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилган хабарда.