Доллар яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,00 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,00 сўмга кўтарилиб, 10 246,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 74,04 сўмга ошди ва 12 133,13 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 2,00 сўмга юқорилаб, 140,65 cўмни ташкил қилди.