ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Бугундан Ўзбекистонда масжид, черков ва бошқа диний муассалалар жамоат тадбюирлари ўтказиш учун очилди. бу ҳақида Республика Махсус комиссияси қарори эълон қилинди.
Диний муассасларда жамоат тадбирлари ўтказиш давомида барча санитария қоидаларига риоя қилиш талаби сақланиб қолинган. Масжид ва черковларга келган фуқаролар ниқоб ва қўлқоп тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш чораларига қатъий риоя қилишлари керак бўлди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 5ойдан ортиқ кутилган жамоа намозлари файзли ўтган. 17 август куни бомдод жамоа намози Республиканинг бир неча масжидларда бўлиб ўтган. Намоздан сўнг имом домлалар Республика раҳбарларига, Ўзбекистон халқи ҳақига дуои-хайрлар қилишган ва бутун дунёдан касалликларни кўтариши сўрашган.
Эслатиб ўтамиз, Республика Махсус комиссияси жума, шанба ва якшанба кунлари жума намозлари ва бошқа йирик оммавий диний маросимлар ўтказишга ҳозирча рухсат бермаган.