Путин ва Лукашенко Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди

Беларусда вазият кескинлашиши ва ташқи таҳдидлар юзага келган тақдирда икки давлат раҳбарлари КХШТ шартномасига мувофиқ жавоб беришга келишиб олдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Якшанба куни Россия ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Беларусь президентининг матбуот хизмати хабар қилди.

Лукашенко Путинга қўнғироқ қилиб, намойишларни муҳокама қилмоқчи

“Александр Лукашенко ва Владимир Путин Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди. Россия президенти мамлакатимиздаги вазият юзасидан ўз қарашларини билдирди”, - дейилган хабарда.

Суҳбат давомида барча долзарб масалалар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Президентлар "ташқи таҳдидлар нуқтаи назаридан вазият ёмонлашса, томонлар Коллектив хавфсизлик шартномасида кўзда тутилган қоидаларга мувофиқ биргаликда ҳаракат қилишга" келишиб олди.

"Александр Лукашенко Беларусдаги президентлик сайловларидан кейин юзага келган вазият ҳақида маълумот берди. Иккала томон ҳам юзага келган барча муаммолар тез орада ҳал қилинишига ишонч билдирди", - дейилади Кремл баёнотида.

Минск ва Москва вайронкор кучлар мавжуд муаммолардан фойдаланмасликлари керак деган фикрни билдирди. Чунки улар Иттифоқ давлати доирасидаги икки томонлама ҳамкорликка зарар етказмоқчи.

"Бир кун олдин Беларуса ҳибсга олинган 32 нафар фуқаронинг Россияга қайтиши муносабати билан ушбу масала бўйича тегишли идораларнинг яқин ҳамкорлиги ижобий баҳоланди", - деб таъкидланди Россия президенти матбуот хизмати.