Трамп Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ҳақида фикр билдирди

Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирусга қарши вакцина "иш беришига" умид қилмоқда.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатга олди - видео

"Бизнинг бу ҳақда озгина хабаримиз бор. <...> Улар айрим тадқиқотларни олиб ташлашган. Биз бу жараёндан ўтиш жуда муҳим деб ҳисоблаймиз", - деб айтган давлат раҳбари матбуот-анжманида.

Ўз навбатида, АҚШ вакцина ишлаб чиқишда "жуда олдинлаганини" қўшимча қилган.

Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган, ҳамкорлик "Спутник V" вакцинасини АҚШда ишлаб чиқаришга имкон беришини кўзда тутган эди.

Россия вакцинасига 20тадан зиён давлат қизиқиш билдирди

Бироқ, АҚШ Россиянинг тиббий ишланмаларига "очиқ" эмаслигини маълум қилиб, рад этган.

Россия сешанба куни "Спутник V" деб номланган, барча зарур текширувлардан ўтган ва барқарор иммунитетни шакллантирадиган дунёда биринчи COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олганини эълон қилган эди.

Дунёнинг 20дан ортиқ давлати ушбу вакцинани харид қилиш учун навбатда турибди.

Шу билан бирга, Россия бешта давлатида вакцина ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришган, мавжуд қувватлар йилига 500 миллион дозани ишлаб чиқариш имконини беради.