Россиялик мутахассислар COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади

Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Бир гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди 

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатга олди - видео

"16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади", - деди Абдусаматова.

Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.

Таъкидлаш керакки, россиялик мутахассислар яқинда Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлиб, коронавирусга қарши курашдаги ўз вазифаларни амалга ошириб қайтишди.