Помпео “Толибон билан алоқа учун” Россияга дағдаға қилди. РФ исбот талаб қилмоқда

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео агар Россия толибларга Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қотиллиги учун пул тўлаган бўлса, РФ учун бу "ўта қимматга" тушишини айтиб, таҳдид қилди.
Sputnik

Воқеа июн ойида The New York Times’да чоп этилган мақоладан бошланди. Америка газетаси муаллифлари таъкидлашича, Москва Америка ҳарбийларини ўлдириш учун Афғонистондаги террорчиларга пул тўламоқда. Мақолада ҳеч қандай аниқ далиллар келтирилмаган. Фақат асоссиз баёнотлар. Улар ҳам махсус хизматларнинг номаълум манбаларидан олинган маълумотларга асосланади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги The New York Times мақоласини сохта деб атади ва АҚШдан далил талаб қилди. Америкаликлар баландпарвоз гаплар ортида нимани яширишга ҳаракат қилмоқда ва Россияни террорчилар билан алоқа қилишда айблов Трампга ёрдам берадими? – булар ҳақда видеомизда билиб олишингиз мумкин.