Лукашенко Беларусдан кетганини рад этди

Шунингдек, амалдаги президент Беларуснинг турли корхоналарида рўй бераётган норозиликларга изоҳ берди: унинг сўзларига кўра, ишларнинг тўхтатилиши бозорларни йўқотишга олиб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Александр Лукашенко ўзининг Беларусни тарк этганлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.

"Айбдорни топишди: Польша Беларусдаги протестларда "Москва қўлини" кўрди

"Аввало, маълум қилмоқчиманки, мен ҳозирча тирикман, чет элга ҳам чиқиб кетганим йўқ, айрим "хабардорлар" кўпиртираётгани каби. Бугун 14 сана, биз сиз билан қурилиш соҳасидаги ишларни муҳокама қилиш учун учрашиб турибмиз", - деди у мажлисда.

Шунингдек, амалдаги президент турли беларус корхоналаридаги норозилик акцияларига шарҳ берди: унинг айтишича, ишнинг тўхтатилиши бозорларни бой беришга олиб келади.

"Агар улар икки кун иш ташлаш қилса, у ҳолда рақиблар — россияликлар ва канадаликлар — шукр қилади. Ва тезда бозорга етказиши керак бўлган нарсани етказади. <...> Агар биз тўхтасак, ҳеч қачон ўз ишлаб-чиқаришимизни тарқата олмаймиз. Ҳеч қачон! Бизни бу ботқоққа итариб юборишади ҳам. Одамларга буни тушунтириш лозим: истасангиз - иш ташланг, ишлашни хоҳласангиз - ишланг", — дея таъкидлади Лукашенко.

Беларусдаги протестлар

Якшанба куни республикада президент сайловлари бўлиб ўтди ва унда, МСК маълумотларига кўра, 80 фоиздан ортиқ овоз билан, Александр Лукашенко ғолиб бўлди.  Иккинчи ўрин Светлана Тихановскаяники — 10,09 фоиз. Аёл штаби натижаларни тан олмаслигини маълум қилган: сиёсатчи вакилларининг сўзларига кўра, у учун фуқароларнинг 70-80%и овоз берган.

Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилган - РФ ФК

Минск ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида сайлов участкалари ёпилгач, санкцияланмаган протест акциялари бошланди ва бир неча кундирки улар тингани йўқ.

Энг мураккаб ҳолат пойтахтда кузатилди: намойишчилар баррикадалар қуриб, тарқалишдан бош тортдилар, куч вакиллари оммани тарқатиш учун сувотарлар, кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари ва резина ўқлардан фойдаландилар.

Бир киши қурбон бўлди, кўпчилик касалхонага тушган. Етти мингга яқин одамлар қўлга олинди, пайшанба куни кечқурун уларни изоляторлардан чиқара бошладилар.

Куни кеча БелАЗ заводи ишчилари Жодинода миллий иш ташлаш эълон қилиш даъвати билан чиқиш қилишди. Шу билан бирга, завод матбуот-хизмати корхонада ҳеч қандай митинг ўтказилмаётгани, балки ишчиларнинг раҳбарият ва шаҳар маъмурияти билан учрашуви бўлиб ўтаётганини маълум қилдилар.

Бугун "Гродно-Азот" ва Жлобадаги БМЗ корхоналари ишчилари норозилик намойишларига чиқдилар.