Тошкентдаги ЙТҲда 20 ёшли қиз қурбон бўлди

Яккасарой туманида “Cobalt” машинаси бетон тўсиққа бориб урилди. ЙТҲда уч киши жароҳатланди, бир киши эса қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 ёшли қиз қурбон бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳалокатли обгон: Жиззахдаги аварияда икки аёл вафот этди, норасидалар касалхонада

Хабарда ёзилишича, 11 август куни Қушбеги массивида 19 ёшли Д.М. “Cobalt” русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчилари – 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К.лар тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан А.К. шифохонада вафот этди.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноий иш очилган.