Тилак тилаш вақти: ўзбекистонликлар “юлдузли ёмғир”ни кузатишлари мумкин

Шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси сўнгги ўн йил ичида энг кучли бўлган - Персеид “юлдузлар ёмғири”га гувоҳ бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонликлар “юлдузлар ёмғири”ни кузатишлари мумкин.

Бугун улкан астероид максимал даражада Ерга яқинлашади

13 август куни кечаси ажойиб осмон ҳодисаси – Персеид метеро оқимига гувоҳ бўлиши мумкин. Бу пайтда осмонда соатига 110та юлдуз тушади. Фалакиёт ишқибозлари учун махсус жой қидириш керак эмас, юлдузли ёмғир деярли барча ҳудудларда бемалол кўриш мумкин.

Юлдузлар оқими ҳодисаси 23 июлдан 20 августгача давом этади. Айниқса, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларда метеорлар оқимининг гўзал манзараси ёрқин кўринади.

Персеидлар - ҳар йили Ер атмосферасидан ўтадиган тош, муз қатлами ва чанг зарраларидан иборат метеорит оқимидир. Одатда унинг  фаоллик чўққиси август ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келади.