Россия Ҳаво-космик кучлари 2021 йилда "ақлли" зарба дронларини қабул қилади

Россия Ҳаво-космик кучларининг қисқа масофали ва ўрта масофага учадиган пилотсиз учувчи аппаратлари ҳозирча "иккинчи ролларда" хизмат қилмоқда.
Sputnik

Россия Ҳаво-космик кучларининг қисқа масофали ва ўрта масофага учадиган пилотсиз учувчи аппаратлари ҳозирча "иккинчи ролларда" хизмат қилмоқда. Дронларнинг ҳарбий учувчилар билан ягона ахборот маконида интеграцияси ўсиб бормоқда ва истиқболда "ақлли" дронлар янада кўпроқ нарсаларга эришадилар.

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Россия Ҳаво-космик кучлари (ВКС) 2021 йилдан бошлаб кўп мақсадли зарба дронларини хизматга қабул қила бошлайди, дейди ВКС бош қўмондонининг ўринбосари Сергей Дронов "Красная звезда" газетасига берган интервьюсида. Ҳарбий раҳбар айтишича: "Пилотсиз авиациядан фойдаланиш самарадорлиги Сурия Араб Республикасида ўтказилган махсус операция давомида тасдиқланди. Пилотсиз учувчи аппаратлардан фойдаланиш ноқонуний қуролли гуруҳларнинг мўлжалларини юқори аниқликда йўқ қилинишини таъминлади".

 2021 йилдан бошлаб Россиянинг кўп мақсадли дронлари мустақил равишда ҳаво разведкасини ўтказиши ва "стратегик ичкариликдаги душман нишонларини юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан зарба бериши" мумкин.

Генерал Сергей Дронов яқин орада ВКСнинг жанговар таркибига киритиладиган дронларнинг "номларини" ошкор қилмади. Бироқ, оғир “Охотник” оператив тайёргарликка 2024 йилга келиб эришиши маълум, Россиянинг яна иккита катта қувватга эга дронлари - РФ Мудофаа вазирлиги томонидан 2019 йилда шартномаси тузилган ва Сурияда муваффақиятли синовлардан кейин РФ ВКСда жанговар-синов фойдаланиш босқичида бўлган “Альтиус” ва “Орион”.

Етакчи “Орион”

Пилотсиз “Орион” 8000 метргача баландликда ишлайди, ҳавода камида 24 соат давомида қўшимча ёқилғи қуймасдан қолишга қодир, юк кўтариш қобилияти 250 кг гача (қурилманинг оғирлиги 1100 кг). Унинг узунлиги 8 метр, қанотлари кенглиги 16 метрга тенг. У АПД-110/120 поршеньли двигател, диаметри 1,9 метр бўлган икки парракли АВ-115 винти билан жиҳозланган.

Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

Жанговар фойдаланиш радиуси бошқарув принципига боғлиқ (ердаги оператор ёки ўзининг дастури). Қурилма юқори аниқликдаги ракеталарни таший олади ва душман ҳудуди ичкарисидаги нишонларга зарба беради. Дрон Сурияда конструкторлар томонидан режалаштирилган зарба потенциалини аниқ бажарди, Хитойнинг "Хуаньцю шибао" нашрига кўра, бу ерда Россиянинг ҳар хил русумдаги 80 га яқин дронлари доимий равишда жойлаштирилган. Видеолардан бирида ҳужумчи “Орион” Хама вилоятининг шимолидаги Зака шаҳрида жангариларнинг таянч нуқтасига зарба берди.

“Орион”нинг ракета-бомба қуроллари (ва Россиянинг бошқа оғир дронларини ҳам) очиқ манбаларда минимал даражада акс этган. Бироқ, феврал ойида "Тактическое ракетное вооружение" корпорациясининг бош директори Борис Обносов журналистларга дронлар учун енгиллаштирилган қурол-яроғлар - оғирлиги 50 кг дан 100 кг гача бўлган, турли мақсадларга мўлжалланган махсус кичик ўлчамли ўқ-дорилар ишлаб чиқарилиши ҳақида гапириб берди. Ҳисоблаш ускуналари қувватининг ўсиши ва сунъий интеллектнинг мураккаб алгоритмларининг ривожланиши билан, яқин йиллар ичида енгил юқори аниқликдаги қуролларнинг самарадорлиги сезиларли даражада ошиши мумкин.

"Орион" дрони катта тадқиқотлар ва ишланмалар йўлини босиб ўтди ва муваффақиятли фойдаланилмоқда. "Орион" лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлигининг буюртмаси билан 2011 йилда ишга тушди, парвоз синовлари 2016 йилда бошланди, бомба қуроллари билан эса синовлар 2018 йилда бошланди.

Ўрта баландликда учадиган "Орион" дронининг серияли ишлаб чиқарилиши 2019 йил август ойида бошланди. Ҳар йили 30 тагача шундай машинани ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда (қўйиладиган вазифаларга қараб - қидирув ёки зарба бериш, ҳар бир мажмуа учтадан олтигача дрондан иборат).

Ишлаб чиқарувчи компания (“Кронштадт” гуруҳи) аввалроқ “Орион” дронининг экспорт варианти хужумчи бўлади деб маълум қилган эди. Ушбу маълумот ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги россиялик ҳамкорларни қизиқтириб қолди. Албатта, “Орион”нинг муваффақиятли учирилишини Россиянинг рақиблари ҳам сезишди.

Автоном "Альтиус"

Узоқ масофага мўлжалланган оғир турбовинтли пилотсиз “Альтиус” ўзининг биринчи автоматик парвозини 2019 йил августида амалга оширди. Қанотлари 28,5 м ва корпус узунлиги 11,6 м бўлган ушбу машина икки кун давомида 250 км/с тезликда 2 тоннагача бўлган жанговар юкни, 12 минг метргача баландликда ва 10 минг километргача масофани босиб ўтишга қодир. Композит материаллар ёрдамида қурилган дроннинг ўз оғирлиги, турли манбаларга кўра, бешдан олти тоннагача.

НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

СП-2 инерцион навигация тизими аппаратни ҳавода аниқлаш имкониятини камайтиради, душманнинг радиоэлектрон қаршиликка қўшимча бардош кўрсатади. Сунъий интеллектга эга бўлган (барча "миялари" 2020 йил охиригача ўрнатилиши ваъда қилинмоқда) пилотсиз "Альтиус" оператор иштирокисиз автоном равишда бошқариладиган самолётлар билан биргаликда ҳаракат қилиши мумкин. Мисол учун, Су-57 қирувчи самолётининг янада кучли радиолокацион станциясидан нишон белгиларини олиш мумкин. Бугунги кунда жанговар дрон штабдан мустақил равишда ҳаво ҳолати тўғрисида маълумот олишини, потенциал душманнинг ҳаво мудофааси ҳудудларини четлаб ўтиб, мўлжалга йўналишни ўрнатишни, муҳим ер усти ва сув усти нишонларини (штаблар, алоқа марказлари, ракета учирувчи ускуналари, кемалар) аниқлаб, уларга зарба беришни ва ҳарбий хизматнинг бошқа икир-чикирларини ўрганмоқда. Оғир ва жуда ақлли "Альтиус" Россия Ҳаво-космик кучлари ва ҳарбий-денгиз кучларига хизматга қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Ҳарбий-денгиз кучлари бош штабидаги ва Ҳаво-космик кучлардаги манбалар аввалроқ “Альтиус” разведкачи модификацияси ўта узоқ масофага мўлжалланган радиолокатор ва энг сўнгги оптоэлектрон ускуналарини олишини, ҳужумчи эса кемаларга қарши ракеталарни таший олишини маълум қилган эди. Тахмин қилинишича, гап паст баландликда учадиган, учиш масофаси 260 км гача ва массаси тахминан 500 кг бўлган, сунъий йўлдош навигация тизими ва актив-пассив радиолокацион ўзи нишонга олувчи каллачаси бўлган Х-35 ракетаси ҳақида кетмоқда (бу ҳолда, “Альтиус”га тўрттагача шундай кемаларга қарши ракета ўрнатса бўлади).

Сўнгги дроннинг серияли ишлаб чиқарилиши Урал фуқаро авиацияси заводида (“УЗГА” АЖ) йўлга қўйилмоқда, у билан Россия Мудофаа вазирлиги 2019 йил декабр ойида “Альтиус-РУ” пилотсиз учиш аппаратининг синов-конструкторлик ишларини олиб боришга шартнома имзолаган (бу дроннинг сўнгги версиясининг номи, унга илгари чиқарилган барча “Альтиус” туридаги прототипларини синовлари натижасида келинди). Иш давомида, истиқболли авиацион мажмуаларни жойлаштириш тизими такомиллаштирилмоқда, бу эса юздан ортиқ аэродромлардир.

Узоқ масофали ва узоқ муддатли баланд учадиган дронларнинг тобора кучайиб бораётган ҳукмронлиги, ҳужум-разведка дронларидан фаол фойдаланиш ва уларни "ақллилашиши", ҳарбий мутахассислар ва жанговар роботларнинг биргаликдаги амалиётлари қайтариб бўлмас тенденцияга айланмоқда. РФ Қуролли кучларини дронлар билан оммавий жиҳозлаш, улардан жанговар фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади, потенциал тажовузкор йўлида - ҳавода, қуруқликда ва денгизда ўтиб бўлмас тўсиқлар яратади.

Бундан ташқари, Россия 2022 йилда яна бир оғир дронни учиришни режалаштирмоқда. Бу "Сириус", у 40 соатгача ҳавода қолиб, 10 минг километргача (соатига 295 км тезликда), 12 минг метргача баландликда, бир тонна юк кўтариш қобилиятига эга.

Душман ўтиб кетмайди: "Искандер" мажмуаси ракета учирди

РФ Ҳаво-космик кучларининг "ақлли" ҳужум-разведка авиациясини устувор ривожланиши мавжуд ва истиқболдаги авиацион зарба бериш воситаларининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади ва шаҳсий таркиб ҳалок бўлишини камайтиради.

Яқин келажакдаги урушларнинг ўтиши ва натижаси бугунги кунда барча соҳаларда жадал шаклланиб ва ​​такомиллаштирилаётган сунъий интеллектга эга бўлган жанговар роботларнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. Ҳиссиётларсиз ва "бузилмас" роботлашган дронлар табиий равишда пилот томонидан бошқариладиган самолётларнинг тобора кўпроқ функцияларини бажаришни ўз зиммаларига олмоқда.