Россия МДҲ давлатларига парвозларни қачон қайта тиклайди – эҳтимолий саналар

Коронавирусга қарши вакцинасининг яратилиши, Россияда ва қўшни давлатларда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашиши - парвозлар қайта тикланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия яқин орада қўшни давлатлар билан авиа парвозларни қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда "Вестник АТОР" маълум қилди.

Россия парвозларни тиклаш учун хорижий давлатларга қандай  талаб қўймоқда - Зайцев

Коронавирусга қарши вакцинасининг яратилиши, Россияда ва қўшни давлатларда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашиши - парвозлар қайта тикланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.

"Шу сабабларга кўра, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон Россия Федерациясининг транспорт вазирлиги билан ҳаво алоқасини тиклашни таклиф қилган 30 мамлакат рўйхатига киритилган. Энди ушбу йўналишларда парвозларни қайта бошлаш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд", - деб маълум қилинди авиация идорасида.

Россия Туроператорлари уюшмаси хабар беришича, рейсларни қайта тиклаш учун эҳтимолий сана - 1 сентябрь. Бу ҳақда 20 августдан кейин ҳукумат даражасида хабар берилиши мумкин.