ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Танк биатлони” жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
АрМИ – 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда
© Министерство обороны Узбекистана
Ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
АрМИ – 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда
© Министерство обороны Узбекистана
Ҳарбийлар танк ҳайдаш ва ўқ отиш машқларида йўллар ва нишонларнинг ўзига хослигини ўрганмоқда. Шунингдек, йўлни босиб ўтиш ва аниқ нишонга олиш кўникмаларини яхшилашмоқда.
АрМИ – 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда
© Министерство обороны Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жамоаси “Халқаро армия ўйинлари – 2020”да иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келгани хабар қилинган эди. Улар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади.