Экспертлар дунёда нархи энг тез кўтарилаётган товарларни маълум қилди

АҚШ хом-ашё биржа савдо комиссия экспертлари дунёда нархи жуда тез кўтарилаётган маҳсулотларни маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Дунёда нархи энг тез ўсаётган товарлар - какао, шакар, каҳва ва пахта ҳисобланмоқда.

Коронавирусдан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар аниқланди

Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси АҚШ хом-ашё биржа савдо комиссия маълумотларига асосан хабар қилди.

Май бошидан бери шакар 19 фоизга ошди, пахта эса ёз мавсумида 10 фоизга қимматлади.

Лондоннинг ICE биржасида какао 17 фоизга (тоннаси учун 2 488 $),  қаҳва эса 14 фоизга (килоси 2,47 $) кўтарилди.

Хабар қилинишича, пандемия бошланишида бу маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада пасайганди, аммо тез орада яна нархлар кўтарила бошлади. Баъзи бир инвесторлар, талабнинг тикланиши шароитида етказиб беришдаги чекловлар нархларни янада кўтаришига олиб келади, деб тахмин қилмоқдалар.

Долларнинг пасайиши ушбу товарлар нархини кўтарувчи омиллардан бири ҳисобланади, чунки АҚШ валютасида баҳоланган хом ашёни импорт қилувчи-давлатларга сотиб олишни енгиллаштиради.