Ҳаммаси шаффоф: Булунғурда ёрдам пуллари тарқатилишини сектор аъзолари кузатмоқда

Булунғур тумандаги етти мингга яқин кишига 1,5 миллиарддан ошиқ маблағ ажратилган бўлиб, бу пулларни жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида шаффофликни таъминлаш ва чалкашликларга йўл қўймаслик мақсадида коронавирус пандемияси вақтида давлат томонидан ажратилган пул маблағлари тарқатилиши сектор аъзолари томонидан кузатиб борилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига туман матбуот-хизмати раҳбари.

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тарқатилади

Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида доимий даромадидан айрилган, ишсиз, кам таъминлаган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ҳукумати томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ана шундай эзгу ташаббуслардан биридир.

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳар бир туманда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мураккаб ижтимоий вазиятидан чиқиб кетишида кўмаклашишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди.

Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати >>>

Жумладан, ҳар бир оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, имтиёзли кредит ажратиб, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб, ҳайдалиб ва экилиб берилди, кооперациялар ташкил этилиб, субсидия ҳисобидан жўжа, қўён, асалари тарқатилди, помидор, картошка, ловия уруғлари етказиб берилди.

"Ишламаган тишлайди": маҳалла раиси ва АБКМ вакили 36,2 млн сўмни ўзлаштирди

Шунингдек, пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилган.

Ушбу ажратилган ёрдам пуллари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхати шакллантирилган оилаларга тарқатилмоқда. Хусусан, яқинда 1 миллион сўмдан ёрдам қилинган 25 та оиланинг 91 та аъзоси учун ҳам 20 миллион сўм, туман миқёсида жами 1 503 та оиланинг 6 935 нафар оила аъзосига моддий ёрдам пули тарқатилмоқда.

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи >>>

Маълумот учун Булунғур тумандаги 6 935 кишига 1 млрд. 525 млн. 700 минг сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу пул маблағларини жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган.