Ўзбекистоннинг дунё бўйича ҳарбий қудрати рейтинги эълон қилинди

Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ҳарбий қудрат жиҳатдан биринчиликни эгаллаган. Қўшни Қозоғистон 63 позицияда келмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138та давлат орасида 52-ўринни эгаллади. 

АрМИ-2020: ўзбек ҳарбийлари Москвага етиб келди

Бу ҳақда Global Firepower хабар бермоқда.

Ўзбекистон Сингапурдан кейинги ўринда. Аммо Беларусни ортда қолдирган.

Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қудрат жиҳатдан Ўзбекистон етакчи позицияни эгаллаган.

Рейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи поғонани - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.

Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллашган.