Афғонистондаги вазиятни ҳозирча тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайди – Михайлов

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш марказининг хавфсизлик бўйича мутахассиси Виктор Михайлов, 400 нафар толиб маҳбусларнинг озод қилиниши ва Афғонистон ҳукуматининг муросага тайёрлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

Мутахассиснинг фикрига кўра, бир неча юз каллакесарнинг озод қилиниши Афғонистонда, айниқса мамлакат шимолида вазиятнинг орзу қилинган яхшиланишига олиб келиши катта шубҳа остида.

“Эҳтимол, бу қарорни қабул қилганлар янада кенгроқ маълумотлар базаси эга ва улар биз билмаган бошқа маълумотларга таянмоқда. Эҳтимол, толиблар ва уларнинг раҳбарлари жангариларни жиловлаб тура олишади", - дейди Михайлов.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги телефон мулоқотидан сўнг, Ўзбекистонда бундай қадам мамлакат ичидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилинишини яқинлаштиради деб баҳоланди.

Экспертнинг фикрича, “Толибон”* раҳбарларининг  уларнинг ҳозирги ҳукумат билан тинч яшашга тайёрлиги тўғрисидаги оғзаки баёнотлари, уларнинг ҳукуматда етакчи лавозимларни эгаллашни кутаётганлиги билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

“Эҳтимол, бу Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидни камайтиришнинг ягона йўлидир. Аммо мен чет эл қўшинлари бўлиб турган ҳолда, ушбу вазиятнинг тинчлик билан ҳал бўлиши эҳтимолини кўрмаяпман”, - деди Михайлов.

Кейин мутахассис, толиблар маҳбуслар эвазига ўз жангариларини олишларига кафолат олганига қарамай, Афғонистонда терактлар ҳамон давом этаётганига эътибор қаратишни сўради. Шу муносабат билан эксперт яқин келажакда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай оптимистик прогнозга эга эмаслигини айтди.

Батафсил шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

* "Толибон" - Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Афғонистондаги вазиятни ҳозирча тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайди – Михайлов