Путин Лукашенкони сайловда эришган ғалабаси билан қутлади

Якшанба куни Беларусда президент сайловлари ўтказилди. Сайловда 5 миллион 790 минг киши иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенкони республика президенти лавозимига қайта сайланганлиги билан табриклади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар қилди.

Лукашенкони биринчи бўлиб Хитой етакчиси табриклади

Якшанба куни Беларусда президент сайловлари ўтказилди. Сайловда 5 миллион 790 минг киши (84,23%) иштирок этди. Дастлабки маълумотларга кўра, Лукашенкога 4 миллион 652 минг киши овоз берди ёки сайловчиларнинг 80,23 фоизи.

Путин унга табрик телеграммасини жўнатди.

“Умид қиламанки, Сизнинг давлат фаолиятингиз Россия-Беларусь ўзаро манфаатли муносабатларининг барча йўналишларда ривожланишига, Иттифоқчилик давлати доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ йўналиши бўйича интеграция жараёнларини кучайтиришга, шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги ҳарбий-сиёсий алоқаларга ёрдам беради. Бу, шубҳасиз, қардош Россия ва Беларусь халқларининг асосий манфаатларига жавоб беради”, - дейилган табрикда.

Светлана Тихановская (574 минг киши ёки 9,9 %), Анна Канопацкая (97,9 минг, 1,68 %), Андрей Дмитриев (60,5 минг киши, 1,04 %), Сергей Черечень (65 минг киши 1,13 %) овоз олган.