Лукашенкони биринчи бўлиб Хитой етакчиси табриклади

Хитой етакчиси Си Цзиньпин биринчи бўлиб Александр Лукашенкони республика президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин Беларусь президенти Александр Лукашенкони республика президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади. РИА Новости хабарига асосан.

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

“Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шунингдек ўз номимдан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комилки, сизнинг раҳбарлигингиз билан Беларусь давлат қурилиши йўлида янги улкан ютуқларга эришади”, - дейилган табрикда.

Беларусь президенти сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади.