COVID-19: Ўзбекистонда 1 378 нафар бемор оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда

Ўзбекистонда тун давомида яна 211 киши коронавирус билан касаллангани аниқланди. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 211 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Касалланганларнинг умумий сони 30 820 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 30 мингдан ошди

Янги касалланганларнинг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 196 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 582 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.