Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат – видео

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.
Sputnik

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.